Халқаро ҳамкорлик
142
17.04.2025
Чоп этиш
Россия Федерациясида сафарда бўлиб турган Автомобил йўллари қўмитасининг делегацияси аъзолари Воронеж металл конструкция заводида бўлишди. 1300 нафар ишчи-ходим фаолият юритаётган мазкур завод турли хил ва ўлчамдаги металл конструкцияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик саноат корхонаси ҳисобланади.
📍 Делегация аъзолари 4Р12 ва 4Р6 автомобил йўлини боғловчи аркали кўприк конструкциясини ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.