ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги
“Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–330-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятларда давлат-хусусий шериклик тамойили асосида йўл қурилиши материаллари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш белгиланган.
Шунга кўра, бугунги кунда ҳудудларда йўл хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида лойиҳаларни амалга ошириш ишлари олиб
борилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар ва хусусий сектор вакиллари!
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, Автомобиль йўллари қўмитаси Сизларни йўл хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликка таклиф этади.
Ўзингизни қизиқтирган барча саволлар бўйича қуйидаги рақамга мурожаат этишингиз мумкин:
Тел.: (+998) 71 207 67 68 (ички 126)
Email: info@uzavtoyul.uz