Gerb
O‘zbekiston respublikasi
Avtomobil Yo‘llari Qo‘mitasi
Sayt test rejimida ishlamoqdaSayt test rejimida ishlamoqda
Logo

РУС
  • O‘ZB
  • ЎЗБ
  • РУС
  • ENG

ОБЪЯВЛЕНИЕ

507
30.11.2023
Печать

   “9 декабр – Халқаро коррупсияга қарши курашиш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан очиқликни таъминлаш, коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий коррупцияга қарши курашиш тизимларими жорий этиш каби масалаларга бағишланган «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилмоқда.

 Тадбир давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, уларнинг жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари журналистлари, блогерлар ва фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мақсадида ташкил этилмоқда.

   Тадбирда мамлакатимизда коррупсияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, олиб борилаётган ишлар, коррупция учун жавобгарлик масалалари, уни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда мазкур йўналишдаги хорижий тажрибалар ҳақида атрофлича маълумот берилади.

   Тадбир 2023-йил 1-декабр куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар Тошкент шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68-уйда бўлиб ўтади.

  Ушбу тадбирга фуқаролар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва тадбирда иштирок этиш истагини билдирган барчани таклиф этамиз!

a